Ёқутистон делегацияси Самарқандга келди
Россия Федерациясининг Саха (Ёқутистон) Республикаси Ҳукумат Раисининг ўринбосари К.Борисов бошчилигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов кутиб олди.
Вилоят ҳокимлигида делегация аъзолари билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ёқутистон ва Ўзбекистон ўртасида нафақат савдо-иқтисодий, таълим, маданият соҳаларида, балки туризм соҳасида ҳам яқин алоқалар ўрнатилган бўлиб, 2024 йилнинг октябрь ойида Ёқутистонда бўлиб ўтган туризм форуми доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувлар имзоланган.
Бугунги учрашув давомида туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ёқутистоннинг табиий ва маданий бойликлари билан Самарқанднинг бой тарихий мероси ўзаро туристик алмашинувни ривожлантириш учун катта имконият яратиши таъкидлаб ўтилди. Томонлар келгусида туризм соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалаларида фикр алмашдилар.