«Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистоннинг жамоатчилик фикри етакчиларининг Топ-40 рейтингини тузди
«Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кўмагида Ўзбекистоннинг жамоатчилик фикри етакчилари Топ-40 рейтингини тузди.
Рейтингга мамлакат ахборот маконида фикрлар хилма-хиллигини таъминлашга, миллий контент яратишга ҳиссасини қўшиб келаётган журналистлар, блогерлар, ҳуқуқшунослар, иқтисодчилару сиёсатчилар ва бошқа жамоатчилик фаоллари киритилди.
Рейтингга киритилганларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари обуначилари сони 20 млндан зиёд (уникал фойдаланувчилар 7-7,5 млн), эълон қилган материалларининг ойлик қамрови 45 миллиондан ошади.