Эртага Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ёмғир, қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 7-9 даража илиқ, шимолда 2 даража совуқ, 3 даража илиқ атрофида бўлади.

14 декабрда циклон таъсири сақланиб туради. Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб, республиканинг қолган ҳудудларида кун давомида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуққача, кундузи 3-5 даража илиққача, республиканинг шимолида 7-12 даража совуққача, кундузи 1-6 даража совуққача пасаяди, ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага паст бўлади.

15 декабрда республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин. Антициклоннинг совуқ периферияси таъсири ҳисобига кечаси ҳаво ҳарорати 4-6 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-5 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

16-17 декабрь кунларида антициклон таъсири аста-секин заифлашади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-3 даража совуқни ташкил этади, кундуз кунлари 7-10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.