Юртимизда нодавлат олий таълим ташкилотлари сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, республикамизда 2019/2020 ўқув йили бошида жами олий таълим ташкилотлари сони 119 тани ташкил этган. Мазкур олий таълим ташкилотларида жами 441,0 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.

2019/2020 ўқув йили бошида нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 24 тани ташкил этиб, уларда жами 20,2 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. Бу жами талабаларнинг 4,6 фоизини ташкил этади.

Мамлакатимиздаги нодавлат олий таълим ташкилотлари жами олий таълим ташкилотларининг 20,2 фоизни ташкил этади.
Нодавлат олий таълим ташкилотлари сони йиллар кесимида:
2015 йилда 10 та,
2016 йилда 10 та,
2017 йилда 10 та,
2018 йилда 14 та,
2019 йилда 24 та.