Юртимизнинг учта ҳудудида 73 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди
Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Хоразм вилоятида 43 нафар, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3262 нафар бемор соғайди.
Қорақалпоғистон Республикасида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 143 нафарга етди.
Бугунги кунда Хоразм вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 301 нафарни ташкил қилмоқда.
ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5569 нафарни ташкил этмоқда.