«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 19 декабрь, №159) сонида ўқинг

Иш бор, лекин ишчи қани? Ишонмаяпсизми? Мана мисол: Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб жинс» корхонаси вакили Фарҳод Ҳамроевнинг айтишича, корхона 400 нафар ишчига муҳтож. Бунинг учун жойларга эълон берилган. Асосан хотин-қизлар ишга олинади, сабаби, корхона тикувчилик йўналишида. Ходимлар бепул тушлик ва транспорт билан таъминланади. Кўпчилик иш йўқ, қаерда ишлашимиз керак, деган фикрларни билдиради. Лекин шунча иш ўрни бору, аммо ишлашга одам топилмаётганига нима дейсиз?

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. 

Хўш, Ўзбекистон Экологик партиясидан депутатликка номзодларнинг, умуман, партиянинг сайловолди дастури қандай? Газетамизнинг ушбу сонида мазкур партиянинг ғоя ва мақсадлари, депутатларнинг дастурлари ҳақида ўқийсиз.

***

Сайид, хўжа, эшон. Ким улар? «Сайид» этноними пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шахсларига хос авлодларни ифодалайди. Хўш,”хўжа” атамаси маъносининг ўзи ва бу маънога тегишли шахслар кимлар? «Эшон» этноними-чи? Газетамизнинг шу сонида филология фанлари доктори, профессор У.Санақуловнинг бу борадаги изланишлари, фикрлари билан танишасиз.