“Zarnews.uz”да айтилган камчилик шу куннинг ўзида бартараф қилинди

2019 йил 14 сентябрь куни “Zarnews.uz” ижтимоий тармоғида фотосуратлари акс этган қурилмалар - Пайариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 «Зарафшон трактининг ўнг томони» автомобиль йўлининг 41-километрида, «Сортой» аҳоли яшаш манзилгоҳида, иккинчиси ушбу автомобиль йўлининг 46-километрида, аҳоли яшамайдиган ҳудудидан ўтувчи қисмида ўрнатилган.
Мазкур қурилмалар фоторадар муляжлари бўлиб, ҳайдовчиларнинг тезликни оширишини олдини олиш ва уларни ҳушёрликка чорлаш мақсадида ўрнатилган.
4Р-48 «Зарафшон трактининг ўнг томони» автомобиль йўлининг аҳоли яшамайдиган 46-километрида ўрнатилган фоторадар муляжи кескин шамол туфайли бурилиб қолган. Ушбу камчилик 2019 йил 14 сентябрь куни зудлик билан бартараф этилди.
4Р-48 «Зарафшон трактининг ўнг томони» автомобиль йўлининг 41- километрида «Сортой» аҳоли яшаш манзилгоҳида ўрнатилган фоторадар муляжи устунидаги мавжуд электр симининг муҳофазаловчи қисмидаги камчиликлар жойида бартараф қилинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.