Пайариқда "кредитор"ини ўлдирган аёл 13 йилга қамалди
Аввалига у янгаси Мунира Саломовадан 200 АҚШ доллари олди. Бунинг ҳисобидан Анора бизнесини кенгайтиради, бироқ бу ҳам унга камлик қилди. Кейинги сафар у янгасидан 2 минг “кўки” қарзга олади ва пулларни уч ойдан сўнг фоизи билан қайтаришга қариндошини ишонтиради.
Бироқ, қарзни қайтариш муддати тезда келди. Мунира ҳар куни ундан пулларни қайтаришини талаб қилди.
Анора қандай қилиб “кредитор”дан қутулиш йўлларини излай бошлади ва бир куни ўзи билан металл бўлагини олиб Муниранинг уйига борди.
Янгаси қарзни олиб келди, деб ўйлаб баҳри-дили очилиб кетди. Бироқ бундай эмаслигини билгач, уни уриша кетди.
Анора қулай пайтни пойлаб металл билан аёл бошига урди. Мунира йиқилиб тушганини кўриб, қочиб кетди.
Шифокорлар 3 кун давомида жароҳатланган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга уринди. Бироқ Мунира вафот этди.
Анора Олимова Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди қарори билан 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.