Қайси қон гуруҳи эгалари кучли иммунитетга эга?
Америкалик олимлар қайси қон гуруҳи эгалари туғилишдан энг кучли иммунитет эгаси эканини юзасидан тадқиқот ўтказишди. Хулосага кўра, амадлилар тўртинчи қон гуруҳига эга одамлардир.
Маълум бўлишича, турли қон гуруҳлари бўлган одамларда у интенсив ёки секин ишлаб чиқариладиган интерферон деб аталадиган оқсилга боғлиқ экан. Танага вирус кирганда баъзилар уни тез енгиши ва бошқаларнинг ҳафталар давомида касал бўлиши сабабларидан бири шундан экан.
Тадқиқотда иштирок этган IV қон гуруҳига эга бўлган эркаклар ва аёлларнинг 92 фоизи вирусларга нисбатан кучли иммунитетни намойиш этди.
Учинчи қон гуруҳи бўлган одамларда ҳам натижа юқори. 40 фоиз ҳолларда интерферон жуда секин ишлаб чиқариладиган II қон гуруҳи эгалари энг паст натижаларни кўрсатди. Шу сабабли уларнинг тикланиш даражаси тўртинчи гуруҳга эга бўлган одамларга қараганда жуда суст кечади.