ССВ: Рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди
- 07.11.2024 15:45
- 21
- Саломатлик
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.
Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланмоқда, дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хусусий мактаб давлат мактабларидан нимаси билан фарқ қилади?
- 12 дақиқа аввал
- Таълим
Самарқандда нуфузли форум бошланди
- 58 дақиқа аввал
- Самарқанд
Амир Темур Турон давлатини қандай бошқарган?
- Кеча, 20:17
- Мутолаа
Hikoya. Birinchi parta
- Кеча, 12:31
- Мутолаа