Бир квадрат километрга икки киши: Дунёдаги аҳолиси сийрак давлатлар
Исландия
Рўйхатимизни дунёдаги энг хавфсиз мамлакат ҳисобланадиган Исландия очиб беради. Исландия Шимолий қутб яқинидаги цивилизациядан узоқда жойлашган орол бўлиб, унинг материкка кириш имкони йўқ. Шунинг учун бўлса керак, Исландияда аҳоли зичлиги жуда паст. Ҳудуди 103 минг 125 квадрат километр бўлган давлатда 321857 нафар киши яшайди. Бу бир километрга 3 киши тўғри келади, дегани.
Суринам
Жанубий Американинг Атлантика океани қирғоғида жойлашган Суринамда жуда кам одам бор. Мамлакатнинг миллий ва диний таркиби ҳам ҳайратланарли даражада бўлиб, 49,6 фоизини христианлар, 22,3 фоизини ҳиндуизм эътиқодидаги кишилар ва 13,8 фоизини ислом динидаги одамлар ташкил қилади. Миллий таркиб эса 37,4 фоиз афросуринамлар, 27,4 фоиз ҳиндулар ва 13,78 фоиз яваликлардан иборат.
Аҳоли зичлигига келадиган бўлсак, мамлакат жуда кичик ва суст ривожланиши сабабли бу ердаги 163,270 квадрат километрда атиги 486 минг 618 киши яшайди. Бу бир квадрат километрга 3 киши тўғри келишининг долалатидир.
Австралия
Давлатнинг бу рўйхатда бўлиши кутилмаган ҳол. Ахир, Австралияда Мельбурн ёки Сидней каби йирик шаҳарлар бор-да. Дарҳол буни аниқлашга киришамиз.
Сидней, Мельбурн, Канберра, Аделаида ва бошқа йирик Австралия шаҳарлари океан қирғоқда жойлашган. Хўш, қитъанинг ўртасида-чи? У ерда нималар бор ўзи? Жавоб жуда оддий: Австралияда чўллар кўп ва мамлакатнинг катта қисми қумлар билан қопланган, шу сабабли одамлар фақат қирғоқ бўйида яшашади. Шу тарзда Австралиядаги 7 692 024 квадрат километр майдонда 25 901 900 киши яшайди. Бу ҳар квадрат километрга аҳолининг ўртача зичлиги 3 киши ташкил қилишини англатади.
Намибия
Намибия Африканинг жанубида жойлашган ва у ерда асосан чўллар ва саванналар мавжуд. Халқининг ўзи асосан кўчманчилардан иборат бўлса-да, шаҳарлардаги доимий яшовчи аҳоли Африканинг бошқа мамлакатлари аҳолисига қараганда бой, шаҳарлар эса замонавийдир. Мамлакатда 2,6 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Намибия 824 000 квадрат километр майдонни эгаллайди. Давлат сийрак аҳоли бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, чунки 1 квадрат километрга аҳолисининг зичлиги атиги 3 киши тўғри келмоқда.
Монголия
Бир вақтлар дунёдаги энг йирик империя ҳисобланган Монголия ҳозирда ҳам жуда катта давлат, лекин аҳолиси жуда кам. Мўғулистон ҳудуди 1 564 116 квадрат километрдан иборат. Аҳолиси эса 3 400 948 кишини ташкил қилади. Яъни, ўртача ҳар бир километрга тахминан 2 киши тўғри келади.
Мамлакат аҳолисининг тахминан тўртдан бир қисми кўчманчи сифатида яшайди. Давлат модернизация қилиниб келинаётган бўлса-да, ҳанузгача мўғул маданиятининг ажралмас қисми бўлиб келган бундай турмуш тарзини қадрлаб келаётган авлодлар давомчиларининг кўпчилиги ҳали ҳам шундай ҳаёт тарзини танлаб келмоқда.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.