Яна 8 та электробус Самарқандга етиб келди
Самарқанд - Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилган биринчи шаҳар ҳисобланади. Мазкур лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларда электр автобуслар ҳаракатланиши белгиланган. Хитойлик ҳамкорлар билан 100 та электробус олиб келиш учун шартнома тузилган эди.
Ўтган йили май ойида лойиҳа асосида дастлабки 6 та электробус олиб келиниб, М1-сонли “Темирйўл АББ - Самарқанд халқаро аэропорти” йўналишида қатнаб бошлаганди. Бугун ана шу лойиҳа асосида яна 8 та электробус олиб келинди.
- Жорий йилнинг ноябрь ойида 30 та электробус олиб келиш режалаштирилган эди, -дейди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Равшан Тожиев. – Ҳозирча уларнинг 8 таси шаҳримизга олиб келинди. Ой якунигача 22 та, йил охиригача эса яна 64 та электробус келтирилиши кўзда тутилган. Ҳозирда электробусларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Режадаги транспорт воситалари олиб келингач, Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларига чиқарилади.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.