1 кило “опий” билан қўлга тушган шахсга суд ҳукми ўқилди: 8 йил қамоқ
- 04.11.2022 22:10
- 181
- Жиноят ва жазо
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан гиёҳвандлик моддаси айланмаси билан шуғулланган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.
Ургут тумани Чеп маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.С. ўзининг “Cobalt” русумли енгил автомашинасида “Жартепа-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан тўхтатиб текширилади. Бу жараёнда автомашина салонида 1 килограмм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланади.
Фуқаро Ш.С. ушбу гиёҳвандлик моддасини Ургут туманида яшовчи “Акмал” исмли шахсдан бошқа бировга етказиб бериш учун олганлиги, бунинг учун унга 500 АҚШ доллари хизмат ҳақи берилганини маълум қилган.
Суд ҳукмига кўра, Ш.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 57-моддаси ҳамда 273-моддасининг 5-қисми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа