10 килодан сал кам: энг катта туғилган чақалоқлар

Одатда туғилган чақалоқнинг ўртача вазни уч-тўрт килограмм атрофида  бўлади. Баъзида қаердадир вазни 5 килограммли ва ундан катта бўлган ҳақиқий паҳлавон туғилгани ҳақидаги хабарларни ҳам эшитиб турамиз. Тарих эса дунёдаги энг катта чақалоқнинг вазни деярли 10 килограмм бўлганлиги ҳақида гапиради...

“Чақалоқ” - 9,98 килограмм (Канада)

Унинг вазни қарийб 10 килограмм эди. Онаси Анна Бейтснинг бўйи 2 метр, 41 сантиметр, 1879 йилнинг январь ойида туғилган ўғлининг бўйи эса 71,12 сантиметр эди. Афсуски, бола туғилишидан 11 соат ўтиб вафот этди. Унга исм ҳам берилмади, ҳамма уни Чақалоқ (Babe) деб чақирган.

Чақалоқнинг отаси Мартин ван Бёрен Бейтс у ҳақда шундай ёзган: “Унинг бўйи 71 сантиметрдан зиёдроқ, вазни 9,98 килограмм бўлиб, болакай ҳар жиҳатдан мукаммал эди. Туғилган пайтида у олти ойлик чақалоққа ўхшарди”.

Мартиннинг ўзи ҳам жуда бўйбаланд эди, хотинидан бир оз пастроқ бўлса-да, 2 метр, 36 сантиметрга етарди. Цирк труппасида ишлаган жуфтликнинг 13 нафар фарзанди бўлган.

Акбар Ҳасаниддин, 8,7 килограмм (Индонезия)

2009 йилда Индонезияда вазни 8,7 килограмм бўлган чақалоқ туғилди. 40 дақиқалик кесар йўли жарроҳлиги орқали 41 ёшли Ани Ҳасаниддин ўғилли бўлди. Онанинг глюкоза даражаси юқори ва чақалоқнинг ақл бовар қилмайдиган катталигига қарамай, онанинг ҳам, ўғлининг ҳам соғлиғи қониқарли эди. 

Надежда Халина, 7,75 килограмм (Россия)

Бу қиз Россиядаги энг катта туғилган чақалоққа айланди. Татьяна Халинанинг биринчи фарзанди 4,1 килограмм вазнда туғилди. Кўп болали оиладаги ҳар бир кейинги фарзанд олдингисига қараганда оғирроқ туғилар эди. Надя эса Татьянанинг ўн биринчи - сўнгги  фарзанди бўлди.

Халинлар оиласи Олтой ўлкасининг Алейск шаҳрида яшайди. Шифокорларнинг таъкидлашича, бу ҳолат жуда қизиқ ва ноёб, ҳеч ким бундай "сюрприз"ни кутмаган, чунки Татьянанинг ҳам, унинг эрининг ҳам бўйи ва вазни ўртача, улар бошқалардан унчалик фарқ қилмайди. Ким билади дейсиз, агар улар яна бир бор фарзандли бўлишни истаганида, дунёдаги энг катта туғилган чақалоқнинг ота-онасига айланиб, янги рекордга эгалик қилармиди...