10-синф ўқувчиси “Pur-Pur” тунги клубида нима қилаётган эди?
Ўтган 2018 йилда Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари томонидан бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг дарс машғулоти вақтида ҳамда тунги вақтларда қаровсиз ва назоратсиз юришларини олдини олиш мақсадида 562 маротаба “Ўқувчи” ва “Тун” каби профилактик рейдлар, шунингдек мунтазам равишда давомат тадбирлари ўтказилди.
Давомат тадбирлари давомида 877 нафар (418 нафар мактаб, 459 нафар коллеж) ўқувчилар дарсларга узрли сабабларсиз, шундан 662 нафар (172 нафар мактаб, 490 нафар коллеж) ўқувчилар дарсларга мунтазам равишда келмаётганлиги аниқланди.
Уларнинг 626 нафари (мактаб-326, коллеж, лицей-300) ўқишга қайтарилди,
-51 нафари вилоят ИИБ ҲПБ ҳузуридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди,
-120 нафарининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий чора кўриш учун ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссияларига тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб юборилди.
Шунингдек ўтказилган рейдлар натижасида, жами 130 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, улар Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига олиб келинди.
Жумладан, 107 нафар вояга етмаган ўқувчилар дарс вақтларида бозорларда назоратсиз ва қаровсиз юрганлиги, 23 нафар вояга етмаган ўқувчилар эса тунги вақтларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз ва назоратисиз тунги клубларда юрганлиги аниқланди.
Ўтган 2018 йил декабрь ойининг сўнгида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Pur-Pur”, “Cavalli”,“Suxuruns” ва “Jeyran” тунги клуб ва ресторанларда ўтказилган рейдлар давомида, “Pur-Pur” тунги клубида соат 23:00ларда,Самарқанд туманида яшовчи, умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, 2002 йилда туғилган, вояга етмаган А.А. чилим истеъмол қилиб ўтирганлиги аниқланиб, унинг ота-онаси ҳамда тунги клуб бошқарувчисига нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Вояга етмаган А.А. ота-онасига топширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.