1000 нафар ўқитувчи ва шифокор беморлар учун қон берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Қон топшир — ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси тизимнинг ҳудудий муассасаларида ҳам қизғин давом этмоқда.
Хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1000 нафар профессор-ўқитувчи ва шифокорлари, магистратура ҳамда клиник ординатура талабаларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи вилоят қон қуйиш марказида беғараз донор сифатида қон топширди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти таркибида иккита клиника фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларда қатор мураккаб жарроҳлик операциялари, шунингдек, туғуруқ амалиётлари ўтказилмоқда. Бу жараёнларда эса, табиийки, қон захираларига эҳтиёж катта.
Вилоятда донорлик қонига эҳтиёжи бўлган кўплаб беморлар борки, ушбу хайрия акцияси ортидан уларнинг ҳам мушкули осон бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига умид уйғонади.