138 мамлакатда чиқадиган газеталар коллекцияси эгаси

Ҳиндистонлик Шашанка Сеҳар Даш жуда кўп газета тўплаб, «Гиннеснинг рекордлар китоби»га киришга муваффақ бўлди.

У тўплаган газеталарнинг умумий сони 4500 нусхадан ортиқ бўлиб чиқди.
Қизиғи, гап турли номдаги даврий нашрлар ҳақида кетяпти. Шундай бўлса-да, ғайриоддий тўпламнинг мавжудлиги ҳиндистонлик эркакка “Гиннеснинг рекордлар китоби”дан жой олишга имкон берди.

Газета ўқиш “хобби”си

Шашанка Сеҳар Даш болалигидан газета ўқишга қизиққан. 2000 йилда ҳиндистондаги нашрлардан бирида муҳаррир ёрдамчиси бўлиб ишлаган йигит фаолияти доирасида жуда кўп газеталарни ўқиб чиқди. Тўплами эса бироз вақт ўтгач, пайдо бўла бошлади.

Натижада унинг коллекциясида 94 тилда ёзилган мақолалари бўлган турли номдаги 138 мамлакатнинг босма даврий нашрлари - 4515 та газета тўпланди.
Эътиборлиси, газета йиғиш мақсадида Сеҳар Даш фақат бир давлат – Непалга ташриф буюрган. Қолган даврий нашрларни эса унга бошқа одамлар келтириб берган.
“Гиннеснинг рекордлар китоби” тузувчилари ҳиндистонлик йигит коллекциясини “Турли номдаги газеталарнинг энг катта тўплами” деб тан олди.