2 туп чинор дарахтини рухсатсиз кесиб ташлаган фуқарога баённома тузилди
- 20.09.2021 12:06
- 56
- Самарқанд
Куни кеча, ижтимоий тармоқларда “Самарқанд шаҳри Фирдавсий кўчасида чинор дарахти ноқонуний кесилмоқда” мазмунидаги видеомурожаат тарқатилди.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати шуни маълум қиладики, ушбу видеолавҳадаги ҳолат ҳақиқатдан ҳам ўз тасдиғини топган.
Ўрганишлар давомида Самарқанд шаҳрининг Каттақўрғон маҳалласи ҳудудидаги 2 туп ўсиб турган чинор дарахти ҳеч бир рухсатсиз, ноқонуний тарзда шу маҳаллада яшовчи фуқаро Н.Б томонидан кесилганлиги маълум бўлди.
Шу боис, фуқаро Н.Бга нисбатан қонунда белгиланган тартибга кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди ва айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа