Экология бошқармаси яқинида кўп йиллик дарахтлар қўпориб ташлангани юзасидан шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди

Аввалроқ вилоят экология бошқармаси яқинида кўп йиллик манзарали дарахтлар қўпориб олингани ҳақда хабарлар тарқалди.

Бу ишни масъуллар Гагарин ва Рўдакий кўчалари кесишмасида туннел қурилиши сабабли коммуникацияларни кўчириш мақсадида амалга оширилганини маълум қилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, масъуллар томонидан муаммо тўлиқ ўрганилган ва ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар давомида қарағай дарахти томири билан йиқилгани маълум бўлган ва дарахт «Сиёбча» канали ҳудудига экилган.
Шунингдек, эҳтиётсизликка йўл қўйган "Меъмор Ўткир Човка" МЧЖдан дарахтни сақланиб қолиш ҳолати бўйича кафолат хати олинган ва унга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан амалий иш бошланган.