Қуриган чинор ўрнида ўн туп қимматли турдаги дарахт кўчати экилади
- 05.05.2025 11:45
- 48
- Самарқанд

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбарасига яқин жойда чинор дарахтининг кесилгани ҳақида хабар тарқалди ва жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.
Унга кўра, ушбу чинор дарахти Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси аризасига асосан экология ва ўсимликлар карантини идоралари мутахассислари томонидан ўрганилган. Бу идораларнинг лаборатория таҳлилларига кўра, дарахтда табиий қуриш белгилари кузатилган, уни сақлаб қолиш учун зарур агротехник тадбирлар, дорилаш ишлари олиб борилган. Бироқ парвариш ишлари натижа бермагач, қуриган чинорни олиб ташлаш ва ўрнида 10 (ўн) туп қимматли турдаги дарахт кўчатлари экилиб, 2 йил давомида парвариш қилиниш шартлари билан тегишли хулоса хати берилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Яқин тарих ҳикоялари: Фронт ортидаги фидойилар
- 36 дақиқа аввал
- Мутолаа