200 минг АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Фуқаро бинони сотиш учун 200 минг АҚШ доллари олиб, кейинчалик бинони яна бошқа одамларга сотиб юборган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБдан тушган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 9 апрель куни Юнусобод туманида яшовчи 42 ёшли О.М. “Sanoat Qurilish Industriya” МЧЖ биносини «Синомед» МЧЖ директори 64 ёшли Р.Г.га сотишга ваъда берган.

О.М. бошланғич тўлов учун 200 минг АҚШ долларини олган. Пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юбориб, бинони бошқа шахсларга сотиб юборган.

Фуқаро О.М. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.