2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси танловининг самарқандлик ғолиблари

Тилавова Юлдуз Муҳаммадшукур қизи

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот таълим йўналиши (бакалавр) бўйича олган.

1996 йил 16 март куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институти даволаш факультетининг 6-босқич талабаси. 40 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Ҳаммуаллифликда «Синдром механический желтухи. Холангит» мавзуидаги ўқув-услубий қўлланма нашр этган. Москва шаҳрида ўтказилган “Тиббиёт баҳори - 2016” конференцияси иштирокчиси. “Хирургик касалликлар ва уларни даволаш” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Орипов Ҳасан Абдиваҳобович

Педагогика мутахассисликлари бўйича (магистратура) олган.

1993 йил 18 октябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси мутахассислиги 2-босқич магистранти.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий номидаги давлат стипендиясини қўлга киритган.

20 га яқин илмий мақолалар муаллифи. Ҳозирги кунда «Ижтимоий тармоқларда глобал инқирозларнинг чуқурлашув тенденциялари ва шахс информацион маданиятига таъсири» мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.