25 ёшли йигит танишини шиша синиғи билан жароҳатлади

Кеча, 25 июль куни соат 04:10 ларда Самарқанд шаҳри Чашма маҳалласида яшовчи 24 ёшли А.К. Самарқанд шаҳридаги Термиз кўчасида ўзаро жанжал туфайли 27 ёшли Ш.Р.га шиша синиғи билан жароҳат етказган.

Натижада Ш.Р. касалхонага ётқизилиб, А.К. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.