320 минг долларлик иссиқхона қандай иситилади?

Нарпай туманида ёш тадбиркор Сарвар Хушиев раҳбарлик қиладиган "Mo‘'jiza agro group" масъулияти чекланган жамияти йилдан-йилга фаолиятини кенгайтириб боряпти.

Шу пайтгача жамият қошида яхна ичимлик суви ишлаб чиқариладиган, полиэтилен маҳсулотларни қайта ишлайдиган цехлар мавжуд эди.

Шу йилнинг сентябрь ойида қиймати 320 минг долларлик янги лойиҳа ишга туширилди.

- 1,5 гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этдик, - дейди тадбиркор С.Хушиев. - Натижада 17 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда помидор етиштиряпмиз. Бир мавсумда 150 тонна ҳосил олишни режалаштирганмиз.

Энерготежамкор, кўмир билан иситиладиган иссиқхона Хитой технологияси асосида бунёд этилган. Бу ерда 27 минг туп помидор кўчати парваришланмоқда. Ҳар бир туп кўчатдан 5-7 килогача ҳосил олиш мумкин.

Тўлқин Сиддиқов.