4-сектор раҳбари пастдарғомликларнинг муаммоларини ўрганди

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шодиёр Аҳмедовнинг навбатдаги сайёр қабули Паст Дарғом туманининг Зангибойи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида кечган тадбирда фуқароларнинг йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, маҳалла ҳудудида мактабгача таълим ташкилотини очиш, эскирган симёғочларни янгилаш, қўшимча трансфарматор ўрнатиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

- Маҳалламиз ҳудудидаги симёғочлар жуда эскирган, - дейди Болтали МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Қозоқбой Қиличев. - Бугунги сайёр қабулда ушбу масалада мурожаат қилдим. Баъзи симёғочлар шу даражада эскирганки, сим ушлаб турибди, холос. 4-сектор раҳбари вилоят ва туман мутасаддилари орқали ушбу муаммомизни ечишда амалий ёрдам беришини айтди.

Мурожаатларнинг аксарияти бўйича жойида тушунча берилган бўлса, қолган қисми амалий ечимини топиш учун мутасадди идора ва ташкилотларга йўналтирилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.