60 минг 948 нафар абитуриентнинг 4 минг 823 нафари ҳужжатларида хатолик аниқланди

Жумладан, СамДАҚИда 1297 нафар абитуриент (жами абитуриентларнинг 16,1 фоизи) ҳақидаги маълумотларда турли хил хатолар кузатилган. Бу кўрсаткич ТАТУ Самарқанд филиалида 179 (8,2 фоиз), СамДУда 2180 (7,4 фоиз), СамМИда 400 (6,8 фоиз), СамИСИда 205 (6,5 фоиз), “Ипак йўли” туризм халқаро университетида 72 (6,1 фоиз), Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 360 (5,6 фоиз), СамДЧТИда 189 (3,7 фоиз)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда қабул комиссиялари томонидан ушбу хатоликлар сабабларини аниқлаш ва уларни тузатиш чоралари кўрилмоқда.