9 минг 684 нафар ходимга даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этишда имтиёз берилди
- 07.06.2020 11:10
- 123
- Иқтисодиёт
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори 25 фоизга камайтирилиши белгиланди.
Жорий йил 1 апрелидан бошлаб мазкур имтиёзга тўғри келадиган вилоятимиздаги 197 та корхонага ҳар ой учун 49,9 миллион сўмлик имтиёз қўлланилиб келинмоқда.
Шунингдек, фармонга кўра, 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддатлари 2020 йил 1 августгача узайтирилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда мазкур имтиёз вилоятнинг 9 минг 684 нафар жисмоний шахсларига қўлланилди.
Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа