92 ёшли Бегмат бобонинг саломатлиги тикланди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган Жамоатчилик назорати гуруҳининг 2-ишчи гуруҳи аъзолари айни пайтда Пайариқ туманининг Накурт маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ботмон қишлоғида аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш тарзи ва муаммоларини ўрганмоқда.
Гуруҳ аъзолари қишлоқда яшовчи 92 ёшли Бегмат бобо Рустамов хонадонида бўлди. Аниқланишича, Б.Рустамовнинг кейинги кунларда саломатлиги ёмонлашган. Шу боис «103» тез ёрдам хизматини чақиришга тўғри келди. Ўн беш дақиқада етиб келган тез ёрдам тиббий хизмати ходимлари бобонинг қон босими ошгани, фалажлик, қулоғи яхши эшитмаслик ва кўзи яхши кўрмаслиги бўйича ташхис қўйди ва зарур даволаш ишларини амалга оширди.
Бобо билан суҳбатлашганимизда унинг уйига «Тез ёрдам» қачон келганини эслолмади.
Жамоатчилик назорати ёрдамида шифокорлар келиб, отахонни тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли муолажаларни қилгач, Бегмат бобо анча тетиклашди ва барчага ўз миннатдорлигини билдирди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.