Адлия оммавий сайёр қабулларда
Жомбой туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Сатторов ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Тадбирда коммунал соҳа, кадастр, бандлик, уй-жой, тадбиркорлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ва бошқа соҳалардаги ҳуқуқий муаммолар юзасидан мурожаатлар бўлди. 11 нафар фуқаронинг субсидия ажратиш бўйича мурожаати асосида шу ернинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходимларига ариза топширди. 6 нафар фуқаронинг меҳнат низоси бўйича ва 1 нафар тадбиркорнинг шартномадаги пул маблағларини ундириш бўйича мурожаати иш юритувига қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
***
Оқдарё тумани 14-мусиқа ва санъат мактабида ҳам сайёр қабул ўтказилди.
Унда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Курбонов ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматлари, ФҲДЁ, нотариал ва адлия тизими билан боғлиқ ҳамда бошқа ҳуқуқий муаммолари, таклиф ва саволларини тинглади. Қабулда фуқаролардан 15 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 6 таси ижрога қаратилиб, 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сайёр қабуллар давом этмоқда.
Мансур ҲАСАНОВ, вилоят адлия бошқармаси ходими.