"Али Қушчи" спектакли Россияда эътироф этилди

11-18 сентябрь кунлари Россиянинг Рязан шаҳрида “Рязанские смотрини” ХХ халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали ўтказилди. 

Фестиваль доирасида Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Конго, Эрон, Қозоғистон, Бразилия, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг театр жамоалари ўз спектаклларини намойиш этишди.

Жумладан, вилоят қўғирчоқ театри жамоаси буюк аллома Али Қушчи ҳаёти ва ижодига бағишланган спектакль билан иштирок этиб, “Энг яхши актёрлик иши” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. 

Шунингдек, фестиваль давомида театр жамоалари ўртасида “Энг яхши спектакль”,  “Энг яхши режиссёр иши”, “Энг яхши рассом иши” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. 

Вилоят қўғирчоқ театри  фестиваль доирасида халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда биргаликда спектакллар саҳналаштириш мақсадида хориж театр жамоалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. 

Хусусан, Беларусь Республикаси Гродно вилоят қўғирчоқ театри давлат маданият муассасаси, Хитойнинг Ругао шаҳридаги Тҳе Ругао Пуппет Арт Троупе театри ҳамда Россиянинг Рязан қўғирчоқ театри давлат автоном маданият муассасаси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Ферузбек Абдураимов, 

вилоят қўғирчоқ театри директори.