Алимент тўламаганлар автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиниши таклиф этилди

Бугун, 9 декабрь куни Адлия вазирлигида Сенат раиси Танзила Норбоева расилигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мажбурий оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда бепуштлик юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, никоҳнинг дастлабки 3 йиллигида ёш оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишга келишиб олинди.

Шунингдек, алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш шаклидаги таъсир чораларини қўллаш бўйича билдирилган таклифлар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш режалаштирилди.