Алишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаёти ва ўлими тафсилотлари “Латоифнома”да келтирилган
Улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида гап кетганда шоирнинг Самарқандда яшаган даври алоҳида тилга олинади. Бу ҳақда тарихий асарларда алоҳида бўлим ёки ҳикоятлар келтирилади.
Хусусан, Фахрий Ҳиротийнинг “Латоифнома” асарини ҳам шундай тарихий асарлардан бири дейишимиз мумкин. Асар Алишер Навоийнинг форсигўй халқлар орасида машҳур бўлишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мазкур асар аслида “Мажолису-н-нафоис”нинг форс тилига қилинган таржимасидир. Асарнинг муаллиф томонидан қўшимча тарзда киритилган 9-мажлиси бевосита ҳазрат Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган. “Латоифнома”да буюк шоирнинг ота-боболари, Султон Ҳусайн Бойқаро билан болаликдан давом этиб келган дўстлик ришталари, Навоийнинг Самарқанддаги ҳаёти, давлат арбоби сифатидаги фаолияти, мол-давлати ҳажми, вафоти тафсилотлари билан боғлиқ муҳим маълумотлар келтирилган.
Фахрий буюк шоир асарларидан 14 таси номини ҳам санаб ўтади.
Наргиза Шарипова,
Регистон ансамбли гид-экскурсоводи.