Американинг “ўлик ерлари” экинлар ва одамлар саломатлигига таҳдид солмоқда

АҚШ тарихий қисқа вақт ичида ҳосилдор ерларни ишдан чиқариш ва қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган кимёвий моддалар билан ўз аҳолисини заҳарлашда ўрнак кўрсатмоқда.
Биргина Миссисипи дарёси пасттекислигида улкан ўлик зона ҳосил бўлган. Фосфат ўғити сув ҳавзаларида жониворларни ўлдирмоқда. Дарё суви экинларни суғориш учун яроқсиз ҳолга келган. Ер метиндек қотиб кетган.
Бу фермерларнинг ишдан чиққан дала ва фермаларни ташлаб кетишга мажбур қилмоқда. Заҳарли дориларга кўникиб, қарши иммунитет ҳосил қилган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиб, қишлоқ хўжалиги экинлари ва одамлар саломатлигига таҳдид солмоқда.

«Мир новостей» (2020 йил, 37-сон) асосида Т.МУРОД тайёрлади.