Амир Темур Иккинчи Ренессанс ҳомийси

Самарқанд шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда шу мавзуда маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Амир Темур жамғармаси раиси Қўзибой Мамараимов Соҳибқироннинг шахси ва салоҳияти, ҳарбий тактикаси ва унинг ғалабалари аҳамияти, фотиҳлик ва бунёдкорлик хислати ҳақида гапирди.

Профессор Хидирали Файзиев Амир Темур ҳақида жаҳон миқиёсида ёзилган тарихий асарлар ва унда Соҳибқирон сиймосини акс эттирилиши ҳақида қисқача тўхталиб, улуғ бобомизнинг инсоний хислатларига Али Яздийнинг “Зафарнома” асари асосида тушунчалар берди.

Мулоқотда сўзга чиққан Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т. Тугалов Амир Темур ва темурийзодаларнинг илм-фан, адабиёт ва санъат аҳлига кўрсатган раҳномоликлари, иккинчи Ренессанс юзага чиқарган даҳолар ютуғи тўғрисида гапириб, буюк Алишер Навоий санаб ўтган темурий шаҳзода-ижодкорлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берди. 

Ҳарбийлар олим ва ижодкорлар билан мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга қизиқарли жавоблар олди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими.