Android телефонига эга кишиларнинг 21 фоизи синиқ экрандан фойдаланади

- Туркиянинг Истамбул шаҳрида ишлатилган пластик идишларни қабул қилувчи ғаройиб автоматлар ўрнатилган. Уларга ҳар сафар идиш ташланса, қаровсиз ҳайвонлар ва қушлар учун бироз егулик олишлари мумкин бўлади. Шу йўл билан турклар нафақат экологияни сақлаб қолади, балки уйсиз ҳайвонларнинг жон сақлаб қолишига ҳисса қўшади.

- Ўз қурбонини 20 километр узоқдан ҳам сезадиган акулалар ҳеч қачон касал бўлмайди. Улар ҳатто оғриқни ҳам ҳис этишмас экан.

- Бамбук дарахти бир кеча-кундузда 91 сантиметр ўсар экан.

- Шоколад XIX асргача фақат суюқ ҳолда истеъмол қилинган. Ҳозирги шоколад плиткалари эса 1840 йилда пайдо бўлган.

- Қуёш атрофидаги вазнсизлик ердагига нисбатан 28 марта ортиқроқ экан. Агар 60 ёшли одам у ерда ўзини 1680 килограмм вазнга эгадек ҳис этади.

- Android телефонларига эга кишиларнинг 21 фоизи синиқ экрандан фойдаланади.

- Йилнинг тўрт фаслида жазирама иссиқ бўлган Африка қитъасида чанғи учиш мумкин экан. Мазкур майдон Марокашнинг Укаймеден ҳудудида жойлашган.

Дилмурод ТЎХТАЕВ таржимаси.