Англия университети профессори СамДЧТИда амалий таржима курсларини ўтади

Жорий йилнинг 6 январь куни Самарқанд давлат чет тиллар институтига Англиянинг Лондон метрополитен университети профессори Алекс Кроуглов ташриф буюрди.
Англиялик меҳмон институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида 2019 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг магистратура таълим босқичида ташкил этилган “Синхрон таржима” йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг малакасини оширишга эътибор қаратиш, профессор Алекс Кроугловнинг самарқандлик талабалар учун амалий таржима курсларини ўтиши ва мазкур курслар кейинчалик вебинар шаклида давом этиши, институтда амалий таржимашунослик фаолиятини янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Учрашув сўнггида профессор Алекс Кроуглов ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкам давом эттирилишидан мамнун эканлигини билдирди. И.Тўхтасинов институт олимлари томонидан инглиз тилига таржима қилинган асарлар билан таништирди ва романлардан бирини профессорга туҳфа қилди.
Асилбек АБДУРАИМОВ.