Ақл гимнастикаси беллашувида ҳамюртларимиз қўли баланд келди
24-29 август кунлари “Ипак йўли халқаро туризм” университетида шахмат бўйича “Соҳибқирон кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Турнирда Арманистон, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, АҚШ ва юртимиздан 18 нафар халқаро гроссмейстер, 10 нафар халқаро спорт устаси ва 10 нафар ФИДЕ спорт усталари иштирок этди.
Турнир рапид ҳамда блиц йўналишида ташкил этилди. Мукофот жамғармаси 50 минг долларни ташкил этган нуфузли мусобақанинг 40 минг доллари рапид йўналишидаги ғолибларга берилди. Ўйин жараёнларини Ўзбекистон Шахмат федерацияси вице-президенти Ҳусан Турдалиев, Ливандан келган бош ҳакам, халқаро арбитор Эллас Хайриллаҳ кузатиб борди.
Беллашув якунига кўра, рапид йўналиши бўйича ҳамюртларимиз Нодирбек Aбдусатторов, Шамсиддин ҳамда Жаҳонгир Воҳидов учта ўринни эгаллади. 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўрасидаги баҳсда Aбдималик Aбдисалимов олтин медаль билан тақдирланди Aлмас Раҳматуллаев ҳамда Жавоҳир Синдоров кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Фахрийлар ўртасида кечган баҳсга кўра, қозоғистонлик Aитказий Баимурзинга тенг келадигани топилмади. Тожикистонлик Негмат Зияев иккинчи ва ўзбекистонлик Владимир Владимиров учинчи ўринни эгаллади.
Aёллар ўртасидаги беллашувда ҳам ўзбекистонликлар қўли баланд келди. Биринчи ўрин Умида Омоновага насиб этди. Ирина Семёнова иккинчи ва Нилуфар Якуббаева учинчи ўрин соҳиби бўлишди. 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги баҳсда ҳам ёш шахматчиларимиз ғалабага эришди: 2 та олтин, 2 та кумуш олишди.
Блиц йўналишида Шамсиддин Воҳидов олтин, Нодирбек Aбдусатторов кумуш ва россиялик Борис Савченко бронза медали билан тақдирланди.
Ҳусан Элтоев.