Афруза Ҳамдамовага Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер (WGM) унвони берилди
- 12.11.2025 11:08
- 139
- Спорт
Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси ахборот хизмати маълум қилди.
"Юртимиз вакиласи Афруза Ҳамдамова халқаро майдонда эришган юксак натижалари ва барқарор ўйини эвазига Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер (WGM) унвонига сазовор бўлди.
Мазкур унвон Афрузанинг йиллар давомида олиб бораётган тинимсиз меҳнати, фидойилиги ва Ўзбекистон шахмат мактабининг самарали тизими натижасидир", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Афруза “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, шахмат бўйича халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони, аёллар ўртасида самарқандлик илк гроссмейстер бўлган.
Теглар:
Шахмат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Харита: Дунёда чой ишлаб чиқариш бўйича ким етакчи?
- 29 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Фермерлар Хитой тажрибасини ўрганди
- Бугун, 17:20
- Қишлоқ хўжалиги