АҚШ Сенати импичмент бўйича суд жараёнида Трампни оқлади
АҚШ Конгресси Сенати шанба кунги кенгашда импичмент жараёни доирасида собиқ президент Доналд Трампни оқлади. Бу ҳақда Reuners хабар бермоқда.
57 сенатор импичмент учун овоз берган бўлса, 43 нафари қарши чиқди, айблов хулосаси учун 100 дан 67 овоз талаб қилинган. Шундай қилиб импичмент ташаббускорлари зарур овозни олишолмади.
Аввалроқ, кўплаб америкаликлар Трамп мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этишни тўхтатиши тарафдори эканликларини билдиришган. Респондентларнинг 54 фоизи мамлакатнинг 45-президенти сиёсатдан бутунлай воз кечишини маъқуллаган.
9 февраль куни Сенатда Трампга қарши иккинчи импичмент бўйича суд жараёни бошланди. 14 январь куни Вакиллар палатаси Вашингтондаги тартибсизликлар билан боғлиқ равишда Оқ уйнинг собиқ эгасига импичмент эълон қилишга овоз берди. АҚШда президентлик муддати тугашиданоқ мамлакат лидерини лавозимидан четлаштиришга уриниш илк бор юз берди.
Маълумки, демократлар Трампни лавозимидан четлаштиришга биринчи марта 2019 йилда уринишган. Ўшанда қуйи палата ҳам айбловларни маъқуллаган, аммо Сенат 2020 йил бошида президентни оқлаган эди.