Трамп Украинадаги можарога 24 соат ичида барҳам бера олиши ва танклар етказиб беришнинг ядровий хавфи ҳақида гапирди
Украинадаги можаро Ғарб танкларининг Киевга ўтказилиши туфайли ядро урушига айланиб кетиши мумкин, деди АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп.
"Аввал танклар, кейин ядро қуроллари. Ҳозироқ бу ақлдан озган урушни тўхтатинг. Буни қилиш жуда осон", деб ёзган сиёсатчи ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп Украинадаги вазият учинчи жаҳон урушига айланиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Сиёсатчининг ишончи комилки, агар у АҚШ президентлигида давом этганида жанговар ҳаракатлар бошланмасди.
Бир кун олдин Германия ҳукумати Украинага "Leopard 2" танкларини юборишга рози бўлди. Иккита танк батальонини ташкил этиш режалаштирилган, биринчи босқичда Берлин Бундесвер захираларидан 14 та А6 жанговар машинадан иборат ротасини юборади. Германия мудофаа вазири Борис Писториус таъкидлаганидек, танклар Украинага март ойи охирида етиб бориши мумкин.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 24 соат ичида Украинадаги можарога барҳам беришга келишиши мумкинлигини айтди.
"Агар мен президент бўлганимда, Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳеч қачон рўй бермасди. Лекин ҳозир ҳам, президент сифатида, бу даҳшатли урушни 24 соат ичида тугатишга келишишга қурбим етарди", - дея Трампнинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги хабаридан иқтибос келтиради Newsweek.