Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ юборишни ваъда қилиб, 9000 доллар олган фуқаро қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро С.С. фуқаро М.А.ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Туркия, Қатар ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.