Арктикада ҳаво ҳарорати 1900 йилдан бери энг юқори даражага етди
- 17.12.2025 17:48
- 1
- Ўқинг, қизиқ!
АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) маълумотига кўра, 2024 йил октябридан 2025 йил сентябригача бўлган давр Арктика учун 1900 йилдан буён энг иссиқ даврга айланган.
Ҳисоботда ҳаво ва сув ҳароратининг ошиши музликларнинг тез эришига ва Арктика ландшафтининг ўзгаришига олиб келаётгани қайд этилган. Олимлар денгиз сатҳи кўтарилиши кўчки ва цунами хавфини кучайтиришидан огоҳлантирмоқда.
Шунингдек, музликлар эриши оқибатида темир ва бошқа элементлар ажралиб чиқиб, Арктика сувларини ифлослантираётгани, Чукотка ва Беринг денгизларида айрим ҳайвон турлари йўқолиб кетиши мумкинлиги билдирилган.
Теглар:
бу қизиқ