Арманистон-Озарбайжон чегарасида яна қуролли тўқнашувлар содир бўлди
- 16.07.2020 16:23
- 203
- Хориж
Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шуша Степанян 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Озарбайжон билан чегара ҳудуддаги қуролли тўқнашувлар янгиланганини маълум қилди.
“Тунги саот 03:40 (04:40 Тошкент вақти)да олдинги сафда бўлган Арманистон ҳарбий хизматчилари душман ҳаракатларини пайқаган. Айлана ҳимояланишга ўтган Арманистон ҳарбий бўлинмалари диверсион ҳужумга ўтиш ҳаракатларини қайтарди. Бўлиб ўтган шиддатли жангдан сўнг душман, юқотишлар билан ортга чекинди”, дея хабар қилди Степанян Facebook саҳифасида.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ҳам тўқнашувлар янгиланганини тасдиқлади. Озарбайжон ҳарбийларининг таъкидлашича, Арманистон Қуроли Кучлари Тузус ҳудудида навбатдаги ҳужумга ўтиш ҳаракатларини амалга оширган ва катта калиберли қурол ва миномётлардан фойдаланган. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқлигини алоҳида таъкидлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа