Арманистон Қорабоғда сулҳ тузиш шартини айтди
- 07.10.2020 18:40
- 573
- Хориж
Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича Туркия зиддиятдаги иштирокини тўхтатсагина Боку ва Ереван ўртасида сулҳ тузилиши мумкин, дея таъкидлади Арманистон Бош вазири Никол Пашинян.
“Арманистон учун Анқаранинг Арманистон-Озарбайжон қарама-қаршилигига аралашувини тўхтатиши жуда муҳим”, дея алоҳида таъкидлади Пашинян. Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг зиддиятдан чиқиши – эҳтимолий сулҳ тузилишининг асосий шарти. Шунингдек, маҳаллий аҳолига зулм қилаётган барча ёлланма жангари ва террорчилар баҳсли ҳудуддан чиқарилиши лозим.
Туркия Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокини рад этиб келмоқда. Бир муддат илгари Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғлу агар Озарбайжонга зарур бўлса, Анқара Бокуга ҳар қандай зарурий ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа