Атамбаев ҳимоячиси уни ҳибсга олиниши устидан шикоят билан чиқди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳимоячиси Сергей Слесарев, Атамбаев учун эҳтиёт чораси устидан судга шикоят билан чиқди. Бу ҳақида у ТАССга хабар берди.

Слесарев сўзларига кўра, у Атамбаевга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида судга шикоят билан мурожат қилган. Шикоят 16 август куни Бишкек шаҳар судида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Атамбаев 8 август куни Кой–Таш қишлоғида махсус тадбир чоғида ҳибсга олинган. Ҳукумат кучлари ва собиқ президент тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув натижасида бир нафар махсус хизмат жангчиси ҳалок бўлди, 90 дан ортиқ одам жароҳатланди.