Австралияда Ернинг «қора қутиси» қурилади

Австралиялик олимлар Ернинг «қора қутиси» – вайрон бўлмайдиган ўзи ёзадиган ускуна қуради. У глобал иқлим ҳалокати туфайли инсоният цивилизациясининг сўнгги ўн йилликлари маълумотларини ёзиб боради. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.

У 2022 йил охиригача Австралиянинг Тасмания ороли ғарбий соҳилида ўрнатилади. Қутининг вазифаси экологик ҳалокатга яқинлаштиришувчи инсониятнинг ҳар «қадами»ини ҳужжатлаштириш. Ўзиёзар ускуна сайёранинг бўлажак аҳолиси учун - ўтмиш цивилизация йўқ бўлиб кетиши сабабини «айтиб» бериш учун яратилмоқда.

Қути катталиги автобусдай келади. Унинг ичида Ердаги карбонат ангидрид даражаси ўзгариши ва турли минтақалардаги ўртача йиллик ҳарорат тўғрисидаги маълумотларни ёзувчи ва сақловчи мослама бўлади. «Қора қути» қувватни қуёш батареяларидан олади. У глобал исиш ҳақидаги онлайн маълумотларни интернетдан тўплайди.

“Агар Ер глобал исиш натижасида тиклаб бўлмас даражада ўзгарса, қути қолганларга содир бўлган воқеадан сабоқ чиқариш имконини беради. Бундан ташқари, у содир бўлган воқеалар учун жаҳон етакчилари жавобгарлигининг далили бўлади: уларнинг ҳар бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлигини қайд этади”, деди лойиҳа муаллифларидан бири Жим Кертис.

Ўзиёзар қурилиши 2022 йилда бошланади. Аммо керакли маълумотлар ҳозирдан йиғилмоқда. Қутидаги биринчи маълумот Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим конференцияси ҳақида бўлади.

Ноябрь ойида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенция Конференциясининг 26-сессия қатнашчилари икки ҳафталик муҳокамалардан сўнг якуний баёнот матни бўйича келишиб олишди. 200 га яқин давлат дипломатлари углерод чиқиндиларини камайтириш, айри қазилма ёқилғидан воз кечиш ва иқлим ўзгариши бўйича олдинги сафларда турган камбағал мамлакатларга ёрдамни оширишга ваъда берди.

Г.ХОЛДОРОВА тайёради.