Коронавирус: 22 ноябрдан Австрияда локдаун жорий этилади

Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кескин кўпайиши туфайли Австрия ҳукумати 22 ноябрдан бошлаб мамлакатда эмланган ва касалликдан соғайганларга ҳам бирдек тегишли бўлган умуммиллий локдаун жорий қилади.

Австрия канцлери Александер Шалленберг локдаунни жуда мураккаб қарор деб атади, дейилади "РИА Новости" хабарида.

Унинг натижаси 10 кун давомида баҳоланиши ва шу ҳисобда локдаун 20 кун давом этиши кутилмоқда.  

13 декабрдан кечиктирмасдан эмланган ва касалликдан соғайганлар учун локдаун бекор қилинади ва уларга анчагина кенг эркинлик берилади.