«Болаларда болалик бўлиши шарт»: Австралияда ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлар "ёпилди"
Австралия дунёда биринчилардан бўлиб ҳудудида Facebook, Instagram, TikTok, YouTube, Snapchat каби асосий ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш 16 ёшдан кичиклар учун расман тақиқланди.
Жами 10 та платформа қамраб олинган. Энди компаниялар 16 ёшга тўлмаган фойдаланувчилар аккаунтларини ўчириши ва янги рўйхатдан ўтишни тақиқлаши шарт. Қонунни бузган тармоқлар 49,5 миллион австралия долларигача (тахминан 33 миллион АҚШ доллари) жаримага тортилиши мумкин.
Ҳукумат бу чорани болалик даврининг аҳамияти, яъни «болаларда болалик бўлиши шарт»лиги ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳий саломатлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида қабул қилганини билдиради.
Ўсмирларнинг қонунга муносабати турлича: айримлар бунга осойишта қараётган бўлса, бошқалар чорани кескин танқид қилмоқда. Улар фикрича, тўлиқ тақиқлаш ўрнига фақат айрим функцияларни чеклаш етарли эди. Баъзилар болаларининг «тушкунлиги»ни айтишмоқда, улар ижтимоий тармоқлардан узилганини четлатилгандек ҳис қилишмоқда. Айрим ота-оналар эса боласига чекловларни айланиб ўтиш усулларини ўргатишаётганини тан олишган.