Банкрот сўзи қаердан келиб чиққан?

"Банкрот" сўзи итальянча "un bаnсо rоttо" жумласидан олинган бўлиб, "синган скамейка" деган маънони англатади. Қизиқ, пулларнинг оддий ўриндиққа қандай алоқаси бор экан?
Гап шундаки, қадим замонларда италиялик судхўрлар черковлар яқинидаги скамейкаларда жойлашиб олиб, ўз "олди-берди" ишларини қилар эди. Пулга жуда муҳтож бўлган одамлар эса ҳар доим тезда қаердан қарз олиш мумкинлигини билишган.
Аммо қарзларни тўлаш вақти келавергач, баъзи қарз олувчилар қандай қилиб қарзни тўламаслик йўллари ҳақида ўйлашарди.
Уларнинг кўпчилиги бирлашиб, бир ғояни ўйлаб топди: "Агар черков яқинидаги скамейкалар синдириб ташланса, судхўрларнинг ўтирадиган жойи қолмайди ва бу ерда пул қайтариб оладиган одам қолмайди". Шунда қийин молиявий аҳволда тушиб қолган умидсиз одамлар черков яқинидаги скамейкаларни синдира бошлаган.
Судхўрлар бу одамларга "un banco rotto" - "банкрот" деб лақаб қўйган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.