Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Очиқ эшиклар куни”
Институтнинг роман-герман тиллари факультетида Самарқанд шаҳридаги немис, француз, испан ва итальян тилларига ихтисослашган 19-, 43- ва 51-умумтаълим мактабларининг битирувчи синфлари ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
“Карьера маркази” томонидан уюштирилган тадбирда 100 нафардан кўпроқ битирувчилар иштирок этди. Ёшлар ушбу факультетдаги мавжуд таълим йўналишлари, қабул жараёни, ҳужжат топширишнинг тартиб-қоидалари ҳамда институт фаолияти, таълим имкониятлари билан танишди. Шунингдек, битирувчилар билан давра суҳбати ташкил қилиниб, улар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
– “Очиқ эшиклар куни” тадбири битирувчиларнинг илм олишга бўлган қизиқишини янада оширади, келажакда касбини онгли танлашларига ёрдам беради, - дейди институт “Карьера маркази” раҳбари Ўткир Сайфиев. – Бугунги тадбирдан сўнг аксарият битирувчилар келажакда ўқишни айнан роман-герман тиллари факультетида давом эттириш ниятида эканликларини билдиришди.
Аҳрор Рустамов,
СамДЧТИ ахборот хизмати ходими.